- Тошкентдан гапирамиз
- 19.10.2026, 17:22
Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги даҳа ва мавзеларнинг номи ҳамда уларнинг географик жойлашувини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига айрим туман ҳокимликларининг туманлар ҳудудидаги даҳа ва мавзеларнинг номи ҳамда уларнинг географик жойлашувини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлари келиб тушган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4¹-моддасига мувофиқ, маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида, пойтахт аҳолисини Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги даҳа ва мавзеларнинг номи ҳамда уларнинг географик жойлашувини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш юзасидан ўз фикрини https://geonom.tashkent.uz сайтида билдиришга таклиф этади.
Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
Оғзаки равишда: +998-71-210-04-13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00-дан 17:00-гача) мурожаат қилиш орқали;
Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.
Маҳаллий аҳоли ўз фикрини жорий йилнинг 19-октябр кунидан 2-ноябр кунига қадар билдириши мумкин.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...