Сергели тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокими Oppenheimer & Co. вакили билан учрашди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолияти бўйича Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаси бош ижрочи директори Макс Лами ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

📈Мулоқот давомида Тошкентнинг халқаро капитал бозорларига чиқиш имкониятлари, жумладан, муниципал облигациялар чиқариш истиқболлари, йирик инфратузилма ва шаҳарсозлик лойиҳаларига инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

▫️Шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш, халқаро молиялаштириш воситаларидан самарали фойдаланиш, шаҳар молиясини бошқаришда илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда маҳаллий мутахассислар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

✔️Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзоладилар. Ушбу келишув халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан алоқаларни кенгайтириш, Тошкентнинг инвестициявий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда истиқболли шаҳар лойиҳаларини молиялаштириш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг мол-мулки хатловдан ўтказилади
22.10.2026, 10:47
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда улар...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш
22.10.2026, 10:41
Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкен...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ижро интизоми ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
21.10.2026, 16:04
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ижро интизоми ва топшири...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...

Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишлари олиб борилмоқда
21.10.2026, 15:35
Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишла...

🌧 Бу йилги куз ҳам, худди ўтган йилдагидек, ёғингарчилик танқислиги муаммосини яна бир бор ёдга солмоқда. Ўзгидромет ма...