Сергели тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатининг устуворлигини ошириш ва автомобиллардан воз кечиш сиёсатини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич ишлар давом эттирилмоқда

Лойиҳанинг асосий мақсади — автобусда юриш шахсий автомобилга жозибадор муқобил бўлиши учун жамоат транспортини тез, қулай, хавфсиз ва оммабоп қилишдан иборат. Бу ЙҲХТМ стратегиясига ҳамда шаҳарнинг шахсий автотранспортга қарамлигини камайтириш йўналишига мос келади.

Ҳар йили пойтахтдаги автомобиллар сони тахминан 30 мингтага кўпаймоқда. Автобуслар умумий оқимда тезликни йўқотмаслиги учун Тошкент шаҳрида улар учун босқичма-босқич алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган.

Жорий босқичда мутахассислар жамоат транспорти йўналишлари ўтадиган, умумий узунлиги 150 километрдан ортиқ бўлган йўл қисмларини таҳлил қилиб чиқишди. Таҳлил натижаларига кўра, қарийб 18 километрлик қисмда ишларни бошлаш тавсия этилди. Лойиҳага умумий узунлиги 17,9 километр бўлган тўртта йўналиш киритилган:

🔹 Муқимий кўчаси — Яшнобод ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги 4,6 км қисми;
🔹 Қоратош ва Кўкча Дарвоза кўчалари — Шайхонтоҳур туманидаги 4,2 км қисми;
🔹 Паркент кўчаси — Мирзо Улуғбек туманидаги 2,8 км қисми;
🔹 Мирзо Улуғбек шохкўчаси — Мирзо Улуғбек туманидаги 6,3 км қисми.

Ушбу участкаларида марказий кўчаларни таъмирлаш ва автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган.

Пойтахт ҳокимининг қарори имзоланди, ҳозирда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бюджет шакллантирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу мақсадлар учун тахминан 6,5 миллиард сўм талаб этилади. Харажатларни Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш режалаштирилган.

Лойиҳаларнинг буюртмачиси «Тошкент инвестиция компанияси» АЖ бўлиши кутилмоқда. Лойиҳалаш ташкилотлари, пудратчилар ҳамда техник назорат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов асосида аниқланади.

Қурилиш ишлари бошланишидан олдин муҳандислик коммуникациялари ва коммунал инфратузилма тармоқларини кўрикдан ўтказиш зарур. Носозликлар аниқланган тақдирда, тармоқлар белгиланган тартибда таъмирланади, кўчирилади ёки алмаштирилади. Шунингдек, ишлар давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш чоралари ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳага қўйиладиган талаблар пиёдалар учун қулай йўналишлар, сифатли йўл кўрсаткичлари, бекат мажмуалари ва ёритиш тизимини ўз ичига олади. Йўл қопламасининг сифатига алоҳида эътибор қаратилади. Талаб ўзгаришсиз қолмоқда: полимер билан модификацияланган битум ва тоғ жинсларидан олинган мустаҳкам чақиқтошли ЩМА (шағал-мастикали асфальтбетон) қоришмасини қўллаш. Ушбу қоплама 2023-йилдан буён пойтахтнинг иқлим шароитида ўзини яхши оқлади.

Ҳокимлик режалаштирилаётган ўзгаришлар ва лойиҳанинг ҳар бир босқичи ҳақида аҳолини очиқ маълумот бериб боради. Йўл инфратузилмасини ривожлантириш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш — қулай шаҳар муҳитини ривожлантириш стратегияси доирасидаги муҳим вазифалардир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби соддалаштирилди: фирма номи, фаолият тури, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси ташқи реклама объекти ҳисобланмайди
16.10.2026, 17:44
Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби соддалаштирилд...

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 13-октябрдаги 563-сон қарори билан ташқи рекламани жойлаштириш тартибига тадбиркорлар...

Тошкент шаҳрида Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
16.10.2026, 10:48
Тошкент шаҳрида Ижтимоий шериклик комиссиясининг н...

14-октябр куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўт...

Ёш сиёсатчилар марафони: ғоядан қарорга
16.10.2026, 10:04
Ёш сиёсатчилар марафони: ғоядан қарорга

15-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида «Ғоя бер, фикр бил...

Халқ қабулхонасида қабул бўлиб ўтади
16.10.2026, 09:45
Халқ қабулхонасида қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабул ташкил этилади. ...