- Тошкентдан гапирамиз
- 30.07.2026, 15:25
Халқлар дўстлиги куни муборак бўлсин!
Ҳурматли тошкентликлар!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этади.
Тошкент азалдан турли миллат ва элат вакиллари тинч-тотув, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётган бағрикенглик шаҳри ҳисобланади. Пойтахтимизнинг энг катта бойлиги — бу унинг аҳил аҳолиси, турли маданият ва анъаналарни бирлаштирган дўстлик муҳити ҳамда умумий келажак йўлида бирлашган инсонлардир.
🤝Халқлар ўртасидаги дўстлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат жамиятимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Бу қадриятларни асраб-авайлаш, ёш авлодга етказиш ва янада мустаҳкамлаш барчамизнинг умумий вазифамиздир.
🏆Ушбу қутлуғ кунда ҳар бир хонадонга тинчлик, фаровонлик ва файз-барака, юртимизга эса дўстлик, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт тилаймиз.
🙌 Халқлар дўстлиги куни муборак бўлсин!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 🇺🇿

2026-йил 31-июль куни Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалала...

🏛 Унда масъуллар Халқчил Қонун доирасида олиб борилаётган хатлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, 2026-йил 15-ию...

🚰Шу мақсадда Миробод тумани Навбаҳор кўчасида кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланишининг олдини олиш учун диаметри 52...

👍 Сергели туман ҳокимлигида мактабларда давоматни яхшилаш ва замонавий технологияларни жорий этишга бағишланган амалий ...