- Тошкентдан гапирамиз
- 30.07.2026, 10:11
Сергели мактабларида рақамлаштириш: Ақлли камералар ва Ягона ижтимоий мониторинг тизими жорий этилади
👍 Сергели туман ҳокимлигида мактабларда давоматни яхшилаш ва замонавий технологияларни жорий этишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дусмухамедов, туман ҳокими, ДХХ раҳбари ҳамда мактаб директорлари иштирок этишди.
«Сергели тажрибаси» — Давомат ва хавфсизлик назорати:
✅ «Ақлли» камералар ва автоматлаштириш: Ўқувчилар давомати ҳамда мактабга кириш-чиқиш жараёнлари ақлли камералар ёрдамида автоматик назорат қилинади.
✅ Электрон хабарнома: Фарзандларнинг келиб-кетиши ҳақида ота-оналарга зудлик билан хабар юбориш тизими йўлга қўйилади.
«Ягона ижтимоий мониторинг ахборот тизими»:
Ягона база: Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ички назоратдаги ўқувчилар маълумотлари ягона базага жамланади.
✅ Таҳлил ва профилактика: Ўқувчилар ҳолати доимий мониторинг қилиниб, тезкор қарорлар қабул қилинади ва профилактик ишлар сифати оширилади.
Ушбу рақамли тизимлар мактабларда хавфсизликни таъминлаш, бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахт Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташки...
📍 Қорақамиш 1/3 ҳудудида 2,4 км узунликдаги эко-сайилгоҳ, 12,4 км пиёдалар йўлаги ва 10,6 минг кв. метрдан ортиқ яшил ҳ...