Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Франция элчихонаси биноси
Франция элчихонаси биноси

Барча тошкентликлар Яҳё Ғуломов ва Истиқбол кўчалари бурчагида жойлашган Франция элчихонаси биносига эътибор беришади — чиройли ғишт териш услуби биногнинг қадимий ва оддий эмаслигидан далолат беради. 

Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Совет даврида бу ерда Шумилов номидаги 60-мактаб жойлашган эди, инқилобгача эса қизлар учун Мариинск ўқув юртлари бўлган. 

 1900-йилда Россия империяси Давлат кенгашининг Саноат, фан ва савдо департаменти «Тошкент шаҳрида Мариинск аёллар ўқув юртини ташкил этиш тўғрисида»ги ишни кўриб чиқди ва қизлар учун таълим муассасалари етишмаслигини ҳисобга олиб, янги бино қуриш ҳақида қарор чиқарди. 

Лойиҳа таниқли тошкентлик меъмор Георгий Михайлович Сваричевскийга топширилди. 

 Бино 1910-йил 8-сентябрда очилди ва унда илгари ижарага олинган уйда жойлашган аёллар ўқув юрти кўчиб ўтди. 

Бундай ўқув юртлари Россия империясининг барча губернияларида мавжуд бўлиб, тўрт синф ҳажмида таълим берган; дастур гимназия дастурига мос келган. Ушбу таълим муассасалари Николай II нинг онаси Мария Фёдоровна ҳомийлигида бўлиб, шунинг учун Мариинск деб аталган. Уларда ижтимоий ҳолати ва диний эътиқодида қатъи назар, жумладан, кам таъминланган оилалардан бўлган қизлар қабул қилинган. 

 Мустақилликдан кейин бино Францияга топширилди. Янги эгалари уни тарихий қиёфасини сақлаб реставрация қилдилар, ҳудудни ободонлаштирдилар ва унда миллий анъаналарда айвон қурдирдилар. 

Бино Тошкентнинг тарихий меъморий ёдгорликлари рўйхатига киради.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Алишер Навоий номидаги кино саройи («Панорамали»)
Алишер Навоий номидаги кино саройи («Панорамали»)

Алишер Навоий номидаги кино саройи, тошкентликларга «Панорамали» деб кўпроқ таниш — пойтахтнинг эн...

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»
Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон» Тошкентнинг энг улуғвор ва замонавий архитектура иншоотларидан ...

45-уй
45-уй

Амир Темур проспектидаги (илгари — Пролетар кўчаси) икки қаватли бино 1927-йилда меъмор Георгий Сва...

«Шарқ» баланд биноси / ЎзА
«Шарқ» баланд биноси / ЎзА

ЎзССРнинг 50 йиллигига бағишлаб яратилган бир қатор обектлар орасида 16 қаватли «Шарқ» нашриёт мажму...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия