
Кўчанинг умумий узунлиги 2,1 километрни ташкил этади, бу ерда аҳоли ва сайёҳлар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Кенг пиёдалар ва велосипед йўлаклари, дам олиш зоналари, селфи зоналари, очиқ спорт майдончалари ва биохожатхоналар барпо этилган. Шунингдек, болалар учун экоплощадкалар ва арқон парклари, оилавий дам олиш масканлари ташкил этилган.
Ободонлаштирилган кўча 2025 йил сентябрь ойида очилиб,
Республика болалар кутубхонасидан бошланиб, Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишган
жойда автомобиллар учун кичик транспорт ҳалқаси яратилган ва Экопарк кириш
қисмигача давом этади. Шастри ва Содиқ Азимов кўчалари билан кесишган жойда Лал
Баҳодур Шастри бюсти жойлашган сквер ва 64-мактаб мавжуд.
Ўзбекистон овози кўчасида тўсиқсиз муҳит яратилган, кўп
миқдорда гуллар ва буталар экилган, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва ёритиш
тизими ўрнатилган. Автомобиль йўли бир қаторли қилиб торайтирилган, пуллик
тўхташ жойлари мавжуд. Кафе ва ресторанлар столларини тротуарга чиқариб
қўйишган.
Кўчада ҳар доим яратилган қулай ва чиройли зонани юқори
баҳолаган шаҳарликлар ва сайёҳларни учратиш мумкин.

Бир вақтлар 1899 йилда Г. Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилган Тошкент вокзали шаҳарнинг энг гўзал...
Барча тошкентликлар Яҳё Ғуломов ва Истиқбол кўчалари бурчагида жойлашган Франция элчихонаси биносиг...
Тошкентнинг энг чиройли ва рамзий биноларидан бири — Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонаси,...
Давлат Темурлар тарихи музейи 1996 йилда президент Ислом Каримов ташаббуси билан Амир Темур таваллу...