Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Қўғирчоқ театри
Қўғирчоқ театри

Асрлар давомида маскарабозлар шаҳар ва қишлоқ майдонларида ҳазил-мутойиба спектакллари кўрсатиб келган. Тошкентда биринчи қўғирчоқ студияси 1928-йилда Ёш томошабинлар театрида очибди, 1939-йилда эса биринчи қўғирчоқ театри ташкил этилган. У Пионерлар саройи — собиқ буюк князь Николай Романов қароргоҳи ёнида жойлашган эди.

1979-йилда, ўзининг 40 йиллик юбилейига бағишлаб, Республика қўғирчоқ театри «Космонавтлар» метро станцияси яқинида янги бино олди. Меъмор Валерий Кузлянов лойиҳаси бўйича қурилган бино Тошкентда ўтказилган Осиё мамлакатлари қўғирчоқ театрларининг халқаро фестивали кунларида очибди.

Театрга келиш ҳақиқий эртакка саёҳатга айланади: йўлакда ранг-баранг фантастик мавжудотлар тасвирланган фавворалар, кириш эшиги устида «жонланадиган» мис маскарабозлар кутиб олади; фойенинг балкончалари ва кўп сонли нишаларида қўғирчоқлар кўргазмаси, ички ҳовлида эса афсонавий қаҳрамонлар билан сеҳрли сюжетлар гавдалантирилган. Болалар ҳам, катталар ҳам учун ҳақиқий байрам!

Очилганидан 45 йил ўтгач театр реконструкция қилинди ва янгилаб чиқилди, лекин ташқи кўриниши сақланиб қолди. Ҳозир у «Ўзбек миллий қўғирчоқ театри» деб аталади, репертуарида ўзбек ва рус тилларидаги спектакллар доимий жой олган.

Театр жамоаси кўплаб халқаро фестивалларда иштирок этади, биногнинг ўзи эса пойтахтнинг энг ёрқин меъморий безакларидан бири бўлиб қолмоқда.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Шарофбой масжиди
Шарофбой масжиди

XIX аср ўрталарида бадавлат татар тадбиркори Шарофбой (Шарофиддин Бой) масжид қурдирган, у бизгача ...

Бешағоч майдонидаги уйлар
Бешағоч майдонидаги уйлар

Бешағоч майдонидаги чиройли тўрт қаватли уйлар 50-йилларнинг бошида меъморлар Митхат Булатов ва Лео...

Алишер Навоий номидаги Катта театр
Алишер Навоий номидаги Катта театр

Тошкентнинг энг чиройли ва таниш биноларидан бири — Навоий номидаги театр. У 1934-йилда очиқ танлов...

ОДО ва Юридик университет
ОДО ва Юридик университет

Ҳарбий йиғин учун бино 1885-йилда қурилган ва унинг умумий кўриниши ҳозиргача сақланиб қолган. Ўша ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия