- Тошкентдан гапирамиз
- 28.08.2026, 15:23
600 нафардан зиёд болажонга янги ўқув йили учун ўқув қуроллари топширилди
🔺 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида 600 нафардан зиёд болалар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муроджон Зуфаров, шунингдек, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этди.
Байрам дастури доирасида болалар учун турли кўнгилочар дастурлар ва байрамона чиқишлар ташкил этилиб, уларга кўтаринқи кайфият улашилди.
🎒 Тадбир якунида 600 нафардан зиёд болажонга янги ўқув йилига тайёргарлик кўришлари учун ўқув қуроллари тўпламлари топширилди.

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...
Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...