- Тошкентдан гапирамиз
- 12.05.2026, 11:58
🏆 ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ 239-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНИ!
Юнусобод туманидаги айрим фанлар чуқур ўқитиладиган 239-сонли мактаб ўқувчилари жорий йилнинг 6–10 май кунлари спортнинг «WUSHU SANDA» йўналиши бўйича ўтказилган Республика чемпионатида юқори натижаларни қўлга киритишди.
🏆 Ёш спортчиларимиз жами 16 та медалга (11 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медал соҳиблари: • Рахимов Лазизжон (2-“Б” синф) • Баходиров Мирҳосил (4-“А” синф) • Абдуллаев МуҳаммадЮсуф (3-“А” синф) • Рахматжонов Сарвар (5-“Б” синф) • Умархўжаев Абдуқаҳҳор (7-“А” синф) • Мирвосидов Абдувоҳид (11-“В” синф)
🥈 Кумуш медал соҳиби: • Рахимов Комилжон (5-“А” синф)
✅ Спортчиларни мусобақага мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси ва тренери Азамат Хабиров тайёрлади.
Ёш чемпионларимизни ва уларнинг устозини ушбу улкан ғалаба билан табриклаймиз!
Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг асосий ...

🏛 2025 йил 30 декабрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султанова, Сергели тумани ҳокими ўринбосари Нафиса Жўраева ва техникум...

Юнусобод тумани прокурори Й.А. Абдураҳмонов бошчилигида «Ҳусниобод» маҳалласида ўрганиш ишлари амалга оширилди.Жумладан,...