- Тошкентдан гапирамиз
- 08.05.2026, 15:14
УЧТЕПА ТУМАНИДАГИ ФАХРИЙ ШАЪНИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ ВА ЭЪЗОЗ НАМОЁН ЭТИЛДИ.
🔘 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табриги ҳамда Президент совғаси Учтепа туманида истиқомат қилувчи фахрийга тантанали равишда топширилди.
⛈ Учтепа туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг ўринбосари, генерал-майор Шерматов Фарҳоджон Артикович, туман ҳокими Мамаджанов Буниёд Бахтиярович ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан «Бирлик» МФЙ, 21-мавзе ҳудудида яшовчи, 1941–1945 йилларда Ленинград қамали даврида фашистлар концлагерларида тутқинлик азобини бошидан кечирган Бурикин Анатолий Иванович ҳолидан хабар олинди.
🧡 Ташриф давомида давлатимиз раҳбарининг самимий байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, фахрийга 30 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули тантанали равишда топширилди.
🌐 Юртимиз тинчлиги ва бугунги доруломон кунлар учун жон фидо қилган фахрийларимизга кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиром — инсон қадри улуғланган Янги Ўзбекистоннинг ёрқин ифодасидир.
Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг асосий ...

🏛 2025 йил 30 декабрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан...

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султанова, Сергели тумани ҳокими ўринбосари Нафиса Жўраева ва техникум...

Юнусобод тумани прокурори Й.А. Абдураҳмонов бошчилигида «Ҳусниобод» маҳалласида ўрганиш ишлари амалга оширилди.Жумладан,...