- Тошкентдан гапирамиз
- 26.03.2026, 11:22
2026-йил 25-март. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази
🚦 Ақлли светофорлар:
Бобур кўчасида 4 та объектда светофор таянч устунлари учун 25 та анкер блок ўрнатилди. Себзор кўчасида 1 та объектда 10 та таянч устуни ўрнатилиб, 32 та светофор ишга туширилди. KXAY кўчасида 30 та светофор ўрнатилиб ишга туширилди, шунингдек 2 та объектда таянч устунлари учун 4 та анкер блок ўрнатилди. Маҳтумқули кўчасида 2 та объектда таянч устунлари учун 28 та анкер блок ўрнатилди. Аҳмад Дониш кўчасида 1 та объектда 59 метр пластик қувур ётқизилди ва 1 та объектда 10 та таянч устуни ўрнатилди. Нурафшон йўналишида 1 та объектда кабель учун 15 метр траншея қазилди ҳамда 1 та объектда 10 та анкер блок ўрнатилди.
🛣 Жорий таъмирлаш ишлари: Бугун 2 220 квадрат метр майдонда фрезалаш ишлари бажарилди. Жумладан, Олмазор туманида 200 квадрат метр, шунингдек Марказий кўчалар бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларда 2 020 квадрат метр фрезалаш амалга оширилди.
Шунингдек, 8 720 квадрат метр майдонда асфальтлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Миробод туманида 2 150 квадрат метр, Яшнобод туманида 1 926 квадрат метр, Юнусобод туманида 1 114 квадрат метр, шунингдек Марказий кўчалар бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларда 3 530 квадрат метр асфальт ётқизилди.
🚧 Йўл чизиқлари ва белгилари: Себзор кўчасида 1 200 метр, Меҳр кўчасида 700 метр йўл ётиқ чизиқлари чизилди. Жами 1 900 метр чизиқ тунги соат 00:00 дан 06:00 гача янгиланди.
Шунингдек, 87 та янги йўл белгиси ўрнатилди.
🚏 Бекатларни янгилаш: Буюк ипак йўли кўчасида 1 та, Бобур кўчасида 1 та, Бунёдкор кўчасида 4 та ва Себзор кўчасида 1 та бекат конструкцияси ўрнатилди. Шунингдек, 2 та перрон қурилди.
Айни пайтда Буюк ипак йўли кўчасида 6 та, Маҳтумқули кўчасида 3 та, Осиё кўчасида 1 та, Мирзо Улуғбек кўчасида 2 та, Истиқбол кўчасида 2 та ва KXAY кўчасида 1 та — жами 15 та бекатни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...

Аввал хабар берганимиздек, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КХАЙ) Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида — Кўз микрожар...

Бунинг учун 204,7 млрд сўм маблағ ажратилди.Шундан: — 112 та лойиҳа — қурилиш ишлари — 54 та лойиҳа — харид йўналишида...