- Тошкентдан гапирамиз
- 19.03.2026, 11:22
Йўловчилар диққатига!
🚌 Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва аҳолининг транспортга бўлган талабини қондириш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида, 2026-йил 23-март кунидан бошлаб «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги «Тошавтобус транс» МЧЖ томонидан 1226-сонли «Машинасозлар метро си (Тошкент) — Чорбоғ (Хумсон қўрғони)» автобус йўналиши ҳаракати қайта йўлга қўйилади. 🚌 Йўналишга «MAN RR3» русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар 47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган. Йўналишда йўл ҳақи нархи 25 000 сўмни ташкил этади. 🕔 Биринчи қатнов Машинасозлар метро си бекатидан ҳар куни соат 6:00 да бошланади. Қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорбоғ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да Машинасозлар метро сида тугатилади. 📍Йўналишдаги автобуслар ўз ҳаракатини Машинасозлар метро сидан бошлаб, Маҳтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Хўжикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Хумсон қўрғонигача ҳаракатланади. 💳 Йўналишда нақд пулда ва банк карталар орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд. ✍️«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...

Аввал хабар берганимиздек, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КХАЙ) Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида — Кўз микрожар...

Бунинг учун 204,7 млрд сўм маблағ ажратилди.Шундан: — 112 та лойиҳа — қурилиш ишлари — 54 та лойиҳа — харид йўналишида...