- Тошкентдан гапирамиз
- 14.05.2025, 18:26
Тошкентда Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгаши аъзоларининг ташрифи бўлиб ўтмоқда
Тошкентда Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгаши аъзоларининг ташрифи бўлиб ўтмоқда
Ташриф дастури ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик ва вакиллик фаолияти соҳасида тажриба алмашишга қаратилган.
Дастлаб меҳмонлар Тошкент шаҳар ҳокимлигида қабул қилиниб, шаҳар раҳбарияти вакиллари билан учрашувда бўлдилар.
Сўнгра депутатлар Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши котибияти фаолияти билан танишиб, тошкентлик ҳамкасблари билан давра суҳбатида иштирок этишди. Суҳбат давомида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва аҳоли билан мулоқотнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек делегацияга ҳокимлик қошидаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан амалга оширилаётган пойтахтни рақамлаштириш дастури тақдим қилинди.
Бундан ташқари меҳмонлар Ўзбек Миллий академик драма театрига ташриф буюриб, "Эр-хотин уруши" спектаклининг премьерасини томоша қилишди.
Ташрифнинг биринчи куни якунида Юнусобод туманидаги Шаҳидлар хотираси музейига саёҳат уюштирилди.
Ташриф очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурмат руҳида кечмоқда, бу эса самарали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йи...

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли...

Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотлар 1-илова 10-банд. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхонал...