- Тошкентдан гапирамиз
- 09.11.2019, 12:28
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши ўз ишини давом эттиради
Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йиғилди. Биринчи йиғилиш ташкилий-ахборот тарзида ўтказилди. Янгиланган кенгашнинг иши шаҳар учун фойдали бўлган аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимият фаолиятининг турли йўналишларида экспертлик кўмагини беришга йўналтирилади. Биринчи йиғилишда техник жараён масалалари муҳокама қилинди – комиссиялар таркиби, жамоат кенгашига аъзо бўлиш/аъзоликдан чиқиш регламенти ва бошқа жорий масалалар кўриб чиқилди. Тез кунда Диёр Мирзааҳмедов билан жамоатчилик кенгашининг келажакдаги режалари ҳақидаги интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли...

Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотлар 1-илова 10-банд. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхонал...