Сергели тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Республика болалар кутубхонаси
Республика болалар кутубхонаси

Ц-1 ҳудудидаги айлана минорали гўзал бинога кўпчиликнинг кўзи тушган, кўпчилик бу ерда Республика болалар кутубхонаси жойлашганини ҳам билади. Ушбу бино 1893 йилда ака-ука Вадьяевлар томонидан меъмор И.А. Маркевич лойиҳаси асосида қурилганини кам одам билади. Вадьяевлар йирик пахта савдоси билан шуғулланган савдогарлар бўлиб, совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин мамлакатни тарк этганлар, лекин ундан олдин бу бинони шаҳарга ҳадя қилганлар.

Бино икки қисмдан иборат бўлган. Биринчи қисми Садовая кўчасига (кейинчалик Советская, ҳозирги Ўзбекистон овози) чиқарди, унда Жамоат йиғилиши, сўнг Озодлик уйи, кейинчалик Оперетта театри, 1948 йилдан эса машҳур “30 лет ВЛКСМ” кинотеатри, афсонавий “Ўттизлик” (“Тридцатка”) жойлашган эди.

1990 йилларда бино бузиб ташланган, чунки унинг қамиш шифтлари бутунлай емирилган ва таъмирлаш имкони бўлмаган.

Иккинчи бино собиқ Гоголь кўчасига, ҳозирги Яҳё Ғуломов кўчасига чиқарди. Тарихчиларнинг ёзишича, 1914 йилдан 1917 йилгача унда Тошкент ҳарбий билим юртининг 1-ротаси жойлашган. Кейинроқ бир неча ташкилотлар бинодан фойдаланган, 1964 йили эса у ерда Болалар кутубхонаси очилган.

Қарийб 60 йиллик тарихи давомида кутубхона биноси бир неча марта таъмирланган. Яқинда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан реконструкция амалга оширилди, кутубхонада очиқ майдонлар, коворкинг, лаборатория ва студия пайдо бўлди. Реконструкция вақтида бинонинг тарихий кўриниши сақлаб қолинди. У яна узоқ йиллар давомида йўловчиларни хурсанд қилиб, ўтган аср бошидаги марказнинг бир қаватли қурилишини эслатиб туради.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Бароқхон мадрасаси
Бароқхон мадрасаси

2007 йилда мақбараси яқин атрофда жойлашган буюк илоҳиётчи ва аллома Қаффол аш-Шоший шарафига Ҳасти...

«Ватан» кинотеатри / Миллий академик драма театри
«Ватан» кинотеатри / Миллий академик драма театри

Навоий проспектини режалаштиришда биринчиллардан бўлиб «Родина» («Ватан») кинотеатри биноси қурилди...

Наркомзем, Демир, Орзу
Наркомзем, Демир, Орзу

Наркомзем (Халқ ер ишлар комиссарлиги) биноси Зарафшон кўчасида (илгари — Иржар, Киров, Ататюрк) 19...

Сквер яқинидаги «Ўзпромстройбанк»
Сквер яқинидаги «Ўзпромстройбанк»

Сквередаги чиройли бино 1895-йилда меъмор В. С. Гейнцельман томонидан қурилган ва Император давлат ...