Сергели тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектни Боткин қабристонидан ажратиб турган девор қулаган. Оқибатда 15-секторнинг сўнгги қаторидаги бир нечта қабр тошларига шикаст етган. Қабрларнинг ўзи очилмаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вазиятни назоратга олди. Қоидабузарликлар билан олиб борилган қурилиш ишлари тўхтатилди, масъул шахслар аниқланди. Ҳодиса тафсилотлари ва масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Айбдорлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Марҳумларнинг яқинлари қайғуси ва эътирозларини тушунамиз. Ўтганлар хотираси ва уларнинг яқинлари ҳис-туйғуларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш шарт.

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига девор қулаши оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди. Улар узр сўраб, ишларни ҳафта охиригача якунлашларини билдирдилар. Ишларнинг бориши ва тиклаш жараёни назоратимизда бўлади. Вазият юзасидан маълумот бериб борамиз.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

МАҲАЛЛАЛАРДА ТИЗИМЛИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
23.10.2026, 11:17
МАҲАЛЛАЛАРДА ТИЗИМЛИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАР...

🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштир...