- Тошкентдан гапирамиз
- 10.07.2026, 11:18
Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида эшитиш ва амалий ечим топиш борасида тизимли ишлар изчил давом этмоқда.
➡️ Шу мақсадда бугун Яккасарой тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилфуза Расулмуҳамедованинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
👍 Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, уй-жой билан боғлиқ масалалар, таъмирлаш ишлари, субсидия олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
👉 Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса масъул ташкилотлар иштирокида назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш учун аниқ муддатлар белгилаб берилди.
✍️ Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда хизматлар ҳажми 274,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4% ...

2026-йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодий ривожланиш суръатлари бўйича мамлака...

➡️16-июлдан Тошкент шаҳар Ёшлар марказида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касбий фаолиятини бошлашга кўмаклашиш бўй...

➡️ Бугун Бектемир тумани ҳокими Н. Абдурахманов бошчилигида туманда фаолият юритаётган ташкилотлар ҳамда коммунал хизмат...