- Тошкентдан гапирамиз
- 09.07.2026, 17:03
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида Чилонзор тумани ИИОФМБ раҳбарларига номма-ном бириктирилган ҳамда Пробация назоратидаги ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашув давомида наркотик билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилганлиги кенг муҳокамада бўлди. Аниқланган масалаларни бартараф этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳамда турли спорт тўгаракларига жалб этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан зарур чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьялари иштирок этишиб 11 нафар назорат остидаги шахсларнинг ишларини кўриб чиқишди. Шу билан бир қаторда Камбағалликни қисқартириш бўлими ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишиб ишга марҳамат тадбири ўтказилиб 6 нафар назорат остидаги шахсларни иш билан банд қилиш масаласи кўрилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда хизматлар ҳажми 274,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4% ...

2026-йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодий ривожланиш суръатлари бўйича мамлака...

➡️16-июлдан Тошкент шаҳар Ёшлар марказида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касбий фаолиятини бошлашга кўмаклашиш бўй...

➡️ Бугун Бектемир тумани ҳокими Н. Абдурахманов бошчилигида туманда фаолият юритаётган ташкилотлар ҳамда коммунал хизмат...