Боғкўча массивидаги ўзига хос бинолар меъморлар Г. Коробцев, С. Адилов, И. Коптелова, Л. Адамов ва А. Муҳамедшин лойиҳалари бўйича, шунингдек муҳандислар Т. Шахсуварян ва Е. Чинчева иштирокида қурилган.
Лойиҳа иккита қизиқарли
объект билан эътиборга лойиқ.
Биринчиси — Бируний
проспектига уч томони билан чиқадиган бир қатор тўққиз қаватли уйлар. Уч
томонлари ака-ука Жарскийлар томонидан апельсин рангидаги мозаика билан
безатилган. Тўққиз қаватлилар маиший ва маданий хизмат объектлари блоки билан
бирлаштирилган: озиқ-овқат ва сабзавот дўкони, кафе, маиший техника дўкони, дорихона,
кимёвий тозалаш, почта, мода ательеси ва пойабзал ҳамда техника таъмирлаш
устахоналари. Шу блокда бир пайтлар жуда машҳур бўлган «Ғунча» болалар
кинотеатри ҳам жойлашган эди. Қурилиш йиллари — 1973–1977.
Иккинчи ўзига хос объект
— тажриба тариқасидаги тўрт қаватли 60 хонадонли уй бўлиб, унда 5 ва 6 хонали
квартиралар ва катта террасалар мавжуд. Меъморларнинг фикрига кўра, кўп болали
оилалар учун мўлжалланган бу квартиралар маҳалладаги «ерда яшаш» шароитларига
мос бўлиши керак эди. Кенг террасалар маҳалла ички ҳовлисини эслатарди — уларга
супа қўйиб, овқат тайёрлаш мумкин эди. Бу ерга эски шаҳар маҳаллаларидан
кўчирилган оилалар жойлаштирилган. Бироқ лойиҳа тажриба сифатида қолди ва бир
қатор сабабларга кўра серияли ривожланмади.

Тўқсариқ гумбази узоқдан кўриниб турадиган бу масжид илк бор 1953 йилда И.Ф. Бородина томонидан тар...

Кўчанинг умумий узунлиги 2,1 километрни ташкил этади, бу ерда аҳоли ва сайёҳлар учун барча замонави...

Савдо маркази — Чилонзордаги энг машҳур ва рамзий жой. У 1964-йилда ЎзССРнинг 40 йиллигига бағишлаб...

Тошкентдаги “Чорсу” бозори — Марказий Осиёнинг энг қадимий ва машҳур бозорларидан бири бўлиб, у шаҳа...