Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 sergeli.tashkent.uz Sergeli.Tashkent.Uz - Тошкент Шаҳар Ҳокимлиги Ва Ҳокимият Ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши “Тop-500” Форуми Ўтказилишини Маълум Қилади.
Фотогалерея
Видеогалерея

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимият ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши “Тop-500” форуми ўтказилишини маълум қилади. - Бўлимга қайтиш

     Жорий йилнинг 12 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимият ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан  давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Топ-500” форуми ўтказилишини маълум қилади. 2018 йилнинг 18 июнь куни 19:00да Тошкент Ботаника боғида ўтказиладиган мазкур анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.

Пойтахтимизда  Тошкент шаҳри ҳокимлиги, инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамда очиқ  муносабат ўрнатилиши шаҳримиз тараққиётни янги босқичга олиб чиқади. “Top-500” форуми эса бу борадаги илк қадам қўйилганлигининг амалий исботи сифатида ташкил этилмоқда.  Тадбирдан Тошкент шаҳар ҳокими,  ҳокимият ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ҳамда бизнес соҳаси вакилларининг очиқ, ошкора ҳамда ўзаро ишончли муносабатларнинг ўрнатилиши ва ривожлантирилишига бағишланган маърузалари ўрин олган.  Ушбу нуфузли анжуман самараси ўлароқ пойтахтимизда тадбиркорларнинг “Тop-500” ҳамжамияти ташкил этилади.  Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида  ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши таъминланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ишончли, манфаатли ва амалий мулоқот ўрнатилиши ва ривожлантирилишининг тарафдоридир. Тадбирнинг мақсади эса ана шу муҳим алоқани йўлга қўйиш ва тараққий эттиришга қаратилган.  Сир эмаски, айрим ҳолларда бу борадаги ҳамкорликни йўлга қўйишда айрим муаммо ва камчиликлар кузатилади. Шу нуқтаи назарда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди ташкилотлар, хусусан, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прократура ва солиқ органлари, давлат санитария-эпидемиология маркази ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан бизнес субъектлари ўртасида доимий ҳуқуқий ахборот ва маслаҳат майдонини ташкил этишни кўзда тутган.  Пойтахт тадбиркорлари иштирокида “Тop-500” ҳамжамиятининг ташкил этилиши эса шаҳримизнинг   фаол инвестицион муҳитни кўрсатиб беришга хизмат қилади. Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокими бу йўналишдаги истиқболли муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб олишга муҳим асос бўлиб хизмат қилувчи  пойтахтимизнинг SWOT (кучли тарафлар, камчиликлар, имкониятлар ва хавфлар) бўйича таҳлилини ҳам маълум қилади. Хусусан, форум давомида ҳокимлик ва бизнес вакилларининг соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ГЧП, технопаркларни ривожлантириш, қурилиш, тижорат, уй-жой хўжалиги, товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, променадлар яратиш, чакана ва савдо,  HoReCa (мехмонхона, ресторан, кафелар) каби қатор йўналишларда яқин ҳамкорлик қилишга оид инвестицион салоҳияти кўрсатиб, таҳлил қилиб берилади. Бу эса пойтахтимизнинг мегаполисга айланиши шу билан буй-жройлфарирга аҳоли, туристлар ва шаҳримиз меҳмонлари учун энг мақбул шаҳар даражасига кўтарилишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.  Тошкент шаҳар ҳокимлиги соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлар ва  инвесторлар учун самарали ва ўзаро манфаатли муҳитни яратиш ҳамда бу орқали мазкур йўналишда юқори натижаларга эришиш, корпоратив менежментни ривожлантириш, шаҳар аҳолисининг мутасадди ташкилотлардан рози бўлиши учун муҳим бўлган барча чораларни кўради. Тадбирнинг яна бир амалий жиҳати, унда  ҳокимликнинг  бу борадаги аниқ мақсад ва режалар ҳам маълум қилиниши кўзда тутилганлигидир. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз йўналишидаги мутлақо янги тузилмадир. Шу жиҳатдан форумда унинг  раиси Ҳикмат Абдураҳмонов мазкур тузилма фаолияти, аниқроғи ташкил этилишининг мақсади, тузилиши, таркиби ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтади.

Инвесторлар, юртимиз ва хорижда самарали фаолият юритаётган компанияларнинг  эгалари, топ-менежерлари, опион етакчилари, бизнес ва инвестиция йўналишидаги экспертлар тадбирнинг асосий иштирокчилари бўлиши кўзда тутилган. Шу жиҳатдан мазкур ўз йўналишидаги янги ва ҳар жиҳатдан самарали бўлган форум яъни мулоқотда иштирок этиш учун

200 00 99 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтиш мумкин. Тадбирга, шунингдек, халқаро компаниялар, давлат тузилмалари, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ ходимлари,журналистлар, блогерларлар ҳам таклиф этилади.

Қўшимча маълумотлар бўйича

Хусниддин Эргашев +998 97 701 46 81 mamur_parmonov@mail.ru

Нигора Акилова +998 93 384 19 75 ibnigora@gmail.com

 

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

23

 

 

403

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

8

 

198

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

15

 

205

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар