Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 sergeli.tashkent.uz Sergeli.Tashkent.Uz - Тошкентда Пиёдалар Светофорларига Таймерлар Ўрнатилади
Фотогалерея
Видеогалерея

Тошкентда пиёдалар светофорларига таймерлар ўрнатилади - Бўлимга қайтиш

Тошкентда ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан пиёдалар светофорларини тескари саноқ таймерига эга светофорларга алмаштириш лойиҳаси бошланди, деб ёзади «Газета.uz». Илк олтита светофор 24 май куни пойтахт марказидаги Зарафшон ва Матбуотчилар кўчалари кесишмасига ўрнатилди.

Янги светофорлар йўлларни пиёдалар учун қулайроқ ва хавфсизроқ қилиш мақсадида, биринчи навбатда пиёдаларнинг катта оқими кузатиладиган жойларга, шунингдек, кўчаларнинг тирбанд ва хавфли қисмларига ўрнатилади.

Светофорлар биринчи навбатда алмаштириладиган жойлар рўйхати тузилган, у тўлдириб борилади. Биринчи босқичда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёруғлик диодли светофорларни сотиб олиш режалаштирилмоқда. Автомобильлар учун таймерли светофорларни ўрнатиш режалаштирилмаяпти.

Яқин кунларда қуйидаги кўчаларда светофорлар алмаштирилади:

  1. Мустақиллик (Дархондаги пиёдалар ўтиш жойи);
  2. Мирзо Улуғбек — Мусаввирлар;
  3. Паркент (Паркент бозори қаршисидаги иккита пиёдалар ўтиш жойи);
  4. Афросиёб кўчаси («Мовий гумбазлар» хиёбони ёнидаги пиёдалар ўтиш жойи);
  5. Шота Руставели — Минглар;
  6. Шота Руставели (Аския бозори ва Муқимий оралиғига);
  7. Муқимий кўчаси (173-мактаб);
  8. Муқимий кўчаси («Спорт товарлари» чорраҳаси);
  9. Мойқўрғон — Бинкат (АҚШ элчихонаси яқинида).

https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/24/lights/ 

25.05.2018, 11:20

 

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

588

 

 

497

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

87

 

97

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

501

 

400

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

28

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар