Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 sergeli.tashkent.uz Sergeli.Tashkent.Uz - Америкада Таълим Олишни Истасангиз...
Фотогалерея
Видеогалерея

Америкада таълим олишни истасангиз... - Бўлимга қайтиш

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси томонидан “Америкада таҳсил” деб номланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда АҚШда ўқишга қизиқувчи ёшлар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этди. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўртасида имзоланган 2017-2022 йилларга мўлжалланган меморандумда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда АҚШ таълим тизими ҳақида маълумотлар берилди. 

Тадбирда сўз олган Мичиган университети ўқитувчилари Америкада таълимнинг ўзига хослиги, Америка олий ўқув юртларига имтиҳон топшираётган чет элликларга бўлган талаблар ва кириш имтиҳонлари учун зарур бўлган TOEFL тестини муваффақиятли топшириш ҳақида гапириб берди. 

Тақдимотда хорижда таълим олиш имкониятлари ва шартлари, хорижий давлатлар таълим тизими, у ерда таълимни тугатгач, истиқболдаги имкониятлар билан таништирувчи суҳбатлар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. АҚШда таҳсил олиш истагида бўлганлар барча маълумотларни ўзида жамлаган буклет ва тарқатма материалларга эга бўлди. 

Суҳбат давомида иштирокчиларга АҚШ олий таълим тизими, абитуриентларга қўйиладиган талаблар, керакли ҳужжатлар ва уларни топшириш муддати, АҚШ олий ўқув юртларида таълим олиш нархлари ҳақида сўз борди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Инобат Аҳатова, ЎзА

25.05.2018

http://uza.uz/oz/education/amerikada-talim-olishni-istasangiz--24-05-2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

588

 

 

497

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

87

 

97

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

501

 

400

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

28

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар