sergeli.tashkent.uz Sergeli.Tashkent.Uz - Ер Муносабатларини Тартибга Солиш Ва Эгаликга Ер Берилишига Оид Ҳужжатлар Қабул Қилиш Бўйича Ахборотларни Бериш
Фотогалерея
Видеогалерея
Ер муносабатларини тартибга солиш ва эгаликга ер берилишига оид ҳужжатлар қабул қилиш бўйича ахборотларни бериш
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

   Хизматлар фойдаланиш

ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 51-сон, 514-модда)

  1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади

Мазкур Қонуннинг мақсади давлат ер кадастри юритишнинг, иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашдан иборат. 

2-модда. Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазкур Қонундан, бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 

3-модда. Давлат ер кадастри

Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир.

Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади. 

4-модда. Давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари

Давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

мамлакатнинг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;

фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;

ер кадастрига доир ахборотлар ишлаб чиқиш услубиётининг бирлиги;

ер кадастрига доир ахборотларнинг тўғри бўлиши. 

5-модда. Давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви

Давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва махсус ваколатли давлат бошқаруви органи амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда) 

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари

Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:

ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш;

молиялаш ва инвестициялаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва масалаларни ҳал этиш;

ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тасдиқлаш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш тартибини белгилаш;

(6-модданинг 6-хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда )

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. 

7-модда. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари

Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг ваколатларига киради:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш;

(7-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)

давлат ер кадастрини юритиш ишларини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаш;

давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тузиш;

вилоятлар, туманлар ҳамда аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;

норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда) 

10-модда. Давлат ер кадастрини юритиш

Давлат ер кадастрини юритиш қуйидагилар билан таъминланади:

аэрокосмик суратга олишларни, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш;

(10-модда 1-қисмининг 3-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

ерлар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш;

жорий тадқиқотлар суратга олишлар ҳамда ер мониторинги материалларидан фойдаланган ҳолда ер-кадастр ахборотларига оид маълумотлар мажмуини яратиш ва тартибга солиб туриш.

Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.

(10-модданинг 2-қисми Ўзбекистон Республикаси 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

Ер кадастрини юритиш туманда (шаҳарда) қуйидаги йўл билан амалга оширилади:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш;

кадастр суратга олишларини ўтказиш;

ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишларни киритиш. 

11-модда. Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади.

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга киритиладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 

12-модда. Ер кадастри ҳужжатлари

Ер кадастри ҳужжатлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари, ерларнинг миқдор, сифат ҳолати ва уларнинг баҳоси тўғрисидаги ҳисоботлар, кадастр хариталари, планлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлардан иборатдир. 

13-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш

Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимлар ва бу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни давлат рўйхатига олиш туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган ерда амалга оширилади.

Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижара ҳуқуқида, шунингдек мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари шарт.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгага ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиш йиғими ундирилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда, юридик ёки жисмоний шахснинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ишларини амалга оширувчи органга берган аризасига асосан амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ҳам илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

(13-модданинг 5-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида рўйхатга олинган сана ва рўйхатга олинганликнинг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади. 

14-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш вақтида туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига киритиладиган маълумотлар

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш вақтида туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига қуйидаги маълумотлар киритилади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги;

ер участкаси тўғрисидаги (ернинг тоифаси, фойдаланиш мақсади, ернинг тури, унинг сифати, чегаралари, майдони, кадастр рақами ва бошқа тавсифлари);

ер участкасининг берилиш шартлари, уни сақлаш вазифалари ва сервитутлар тўғрисидаги;

туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкасини давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ажратиладиган зонага киритиш хусусидаги қарорлари тўғрисидаги;

давлат рўйхатига олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг тартиб рақами ва у берилган сана тўғрисидаги.

Ер кадастри дафтарига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган маълумотлар ер рўйхатига доир ахборотни ташкил этади. 

15-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш асослари

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар ана шу ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер бериш тўғрисидаги қарорлари асосида рўйхатга олинади.

Ерларни ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасини ижарага олиш шартномаси асосида рўйхатга олинади.

Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи юзага келишига асос бўладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга асосан рўйхатга олинади.

Бинога, иморатга ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу мулкларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва ер участкасига оид тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.

Сервитутлар тўғрисидаги битимлар ҳамда ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни ижарага олиш, мулк ҳуқуқларига доир бошқа чеклашлар тегишли шартномалар, суднинг қарорлари асосида рўйхатга олинади. 

16-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асослар

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги ёки рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин. 

17-модда. Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш

Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилади.

Ер участкалари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкаларининг ўлчами, уларнинг қиммати ва талаб қилинадиган ўлчаш аниқлигига қараб, геодезик ва (ёки) картометрик усулларда амалга оширилади.

Ер майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкалари доирасида асосан картометрик усулда амалга оширилади.

Ер сифатини ҳисобга олиш табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни, тупроқ ва ерларни таснифлашни, уларни агрономик, экологик, технологик ва шаҳарсозлик белгилари бўйича тавсифлашни, тупроқни гуруҳларга ажратишни ўз ичига олади.

Ерларнинг миқдорини ва сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларга бўлинади.

Ерларни ҳисобга олишнинг асосий тури (инвентаризация) жойнинг ўзида ер участкаларининг ва майдонларининг чегаралари, жойлашган ўрни, ҳолати ва улардан фойдаланиш хусусиятига доир ўзгаришлар талайгина тўпланганлигига қараб, даврий равишда ўтказилади, бунда ерларнинг план-картографик асоси тегишли масштабларда янгиланиши, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил текширувлар ўтказилиши шарт.

Ерларнинг жорий ҳисоби кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида юритилади, бунда ерларнинг ҳуқуқий ҳолатида, миқдори ва сифат ҳолатида ва улардан фойдаланиш борасида юз берган ўзгаришлар аниқланади ҳамда рўйхатга олинади. Зиммасига давлат ер кадастри юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга ер участкаларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шарт.

Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни, майдон турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади. 

18-модда. Тупроқ бонитировкаси

Тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо.

Тупроқ бонитировкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асосдир.

Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади. Яхши хоссаларга эга бўлган, ғоят унумдор тупроқ юқори балл билан баҳоланади.

Тупроқ бонитировкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Тупроқ бонитировкасига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади. 

19-модда. Ерларнинг қиймат баҳоси

Барча тоифадаги ерларнинг қиймат баҳосини чиқариш натура ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади. Ерларнинг қиймат баҳоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқарилади.

Турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини аниқлаш, ер учун тўланадиган ҳақ ва унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерларни кимошди савдоси асосида реализация қилиш пайтида бошланғич баҳосини аниқлаш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда йўл қўйилган нобудгарчилик ва кўрилган зарарларни қоплаш учун ерларнинг қиймат баҳоси чиқарилади.

Ерларнинг қиймат баҳосига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади. 

20-модда. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари

Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ерларни давлат рўйхатига олиш, ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, ер участкасининг жойлашган ўрни, қайси мақсадда фойдаланиш мўлжалланганлигини, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ижарага олиш ҳуқуқларини ва унга бўлган мулк ҳуқуқини аниқлаш учун зарур маълумотларни ўз ичига олади, ер участкасининг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.

Ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмуни ва уни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 

21-модда. Кадастр учун суратга олиш

Кадастр учун суратга олиш ер участкалари ва майдонлари чегараларини белгилаш ҳамда картография қилиш, уларни кадастр хариталари ва планларида акс эттириш мақсадида амалга оширилади.

Кадастр учун суратга олиш аэрофотогеодезик ва ер устида бажариладиган услубларда, топографик-геодезик ишларни бажариш, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил махсус текширувлар учун белгиланган техникавий талабларга мувофиқ ер участкасининг ўлчамидан келиб чиқадиган масштабларда амалга оширилади. 

22-модда. Ер кадастри хариталари ва планлари

Ер кадастри хариталари ва планлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мавзуси, ҳудудларни (республика, вилоят, туман, аҳоли пунктлари, ер участкалари) қамраб олиши, масштаблари ва бошқа белгилари бўйича таснифланади.

Туман ер кадастри харитаси, аҳоли пункти ва ер участкасининг планлари график ҳужжатлар бўлиб, улар ер участкасининг жойлашган ўрнини, майдонлари, чегараларини, ерларни баҳолаш зоналарини, сув манбаларини, ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотларни акс эттириш, шунингдек кадастрга доир тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ҳамда уларга тузатишлар киритилади.

Ер кадастри хариталари ва планлари ахборотларни ифода қилишнинг анъанавий воситалари (қоғоз, пластик) ёрдамида ҳам, электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида ҳам тузилади. 

23-модда. Ер кадастрига доир ахборот

Ер кадастрига доир ахборотлар ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер баҳосига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.

Ер кадастрига доир ахборотни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилиши шарт.

Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текинга тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилади.

Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.

Юридик ва жисмоний шахслар ер кадастрига доир ахборот маълумотлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Давлат сирини сақлаш мақсадида қонун ҳужжатларида ер кадастрига доир ахборотлар олишни чеклайдиган ёки тақиқлайдиган ҳоллар назарда тутилиши мумкин. 

24-модда. Ер кадастрига доир ахборот тизими

Ер кадастрига доир ахборот тизими — ер ресурслари тўғрисидаги фазовий-мувофиқлаштирилган маълумотларни тўплаш, улар устида ишлаш, уларни акс эттириш ва тарқатишни амалга оширувчи автоматлаштирилган жўғрофий ахборот тизимидир.

Ер кадастрига доир ахборот тизими ер ресурсларини рўйхатга олиш, баҳолаш, уларнинг истиқболини белгилаш ва улардан фойдаланишни бошқаришнинг илмий ҳамда амалий вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.

Ер кадастрига доир ахборот тизими: мўлжалланиши бўйича — кўп мақсадли ва махсус; ҳудудни қамраб олиши бўйича — локал, минтақа ва республика тизимига бўлинади. 

 

 

 

Размер: 91KB



Печать 02 Август 2014 Ўқилди: 1504


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

588

 

 

497

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

87

 

97

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

501

 

400

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

28

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар